«Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов шифохонадан чиқиб, яна ишга қайтди ва бугун, 27 март куни асосий таркиб билан машғулот ўтказди. Вадим Карленович ўзини яхши ҳис қиляпти ва соғлиги жойида, деб хабар беради клубнинг расмий сайти.
Бугун «Локомотив»нинг асосий таркиби «Локомотив» стадионида машғулот олиб борди. Машғулотда қуйидаги футболчилар иштирок этди: Дамир Кояшевич, Игнатий Нестеров, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Неманя Яничич, Темурхўжа Абдухолиқов, Жасур Ҳасанов (катта), Жасур Ҳасанов (кичик), Дилшод Раҳматуллаев, Маъмур Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Салим Мустафоев, Икром Алибоев.
«Локомотив»дан тўрт нафар футболчи – Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Лутфулла Тўраев ва Сардор Мирзаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган. Шунингдек, уч нафар ўйинчи – Бобур Йўлдошев, Алишер Шоғуломов ва Аброр Каримов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Бангладешга жўнаб кетган.
«Локомотив» эртага, 28 март куни «Машъал»га қарши назорат баҳсини ўтказади. Ўйин соат 11:00 да бошланади.
Изоҳ (0)