Ҳиндистонда йил бошидан бери чўчқа гриппи эпидемиясидан ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошиб кетди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлигининг маълумотига кўра, касалланганларнинг умумий сони 33 мингга етган. Энг кўп беморлар Рожастон ва Гужарот штатларида қайд этилган.
24 февраль куни Гужарот штатининг энг йирик шаҳри бўлган Аҳмадобод маъмурияти вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида тўй ва таъзиядан ташқари барча маросимларни ўтказишни тақиқлаб қўйган.
Изоҳ (0)