Айни дамда Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида U-23 ОЧ саралашига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш чемпионатида иштирок этувчи «Абахани» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Бангладеш Премьер-Лигасида иштирок этувчи клубга қарши учрашувда ҳисоб очилмади − 0:0. Такидлаш лозим, учрашувда терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳар икки бўлимда икки хил таркибни синаб кўрди ва таркибдаги барча 23 нафар футболчини майдонга туширди.
Эслатиб ўтамиз, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳслари 27 март куни старт олади. Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мезбон - Бангладеш ёшлар терма жамоасидан ташқари Ҳиндистон ҳамда Сурия ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашнинг 1-тур учрашувини 27 март куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви. Дакка, Бангладеш.
«Абахани» (Дакка) - Ўзбекистон U-23 0:0
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: Акмал Турсунбоев, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Ҳасан Асқаров, Акром Комилов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Алишер Шоғуломов, Игорь Сергеев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Аброр Каримов, Жавлон Miraбдуллаев, Мухсинжон Убайдуллаев, Хуршид Мухторов, Абдуллоҳ Олимов, Аббос Махсталиев, Диёр Туропов, Жавоҳир Расулов, Никита Павленко, Темур Аюпов, Жасур Ҳакимов.
Изоҳ (0)