Сидней университети психология профессори Диана Теодора Кенни мусиқачилар ўзи шуғулланадиган жанр ҳамда уларнинг умри давомийлиги ва ўлими сабаблари орасида боғлиқлик борлигини аниқлади, деб хабар бермоқда «Lookatme.ru».
Тадқиқотдан маълум бўлишича, жаз, блюз, кантри ва госпел сингари эски жанрлар вакиллари умрининг давомийлиги ўртача америкалик яшаш вақтига (60−65 йил) тенг.
Соул, R&B, поп, фолк, этник мусиқа вакиллари ўртача 55−60 йил, рокерлар 45 йил, металл жанри мусиқачилари 40 йил, панк жанри вакиллари 35 йил яшаган бўлса, рэперлар кўпинча 30 ёшида вафот этган. Шунингдек охирида саналган жанрлар вакиллари кўпинча қотиллик, ўз жонига қасд қилиш каби сабаблар туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)