2015 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикаси ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси котиби Ниру Чадха бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги давлатлараро ва бошқа даражалардаги битимларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Шу куннинг ўзида икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг юридик тузилмалари даражасида Ўзбекистон – Ҳиндистон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.
Ҳамкорликнинг мавжуд шартнома-ҳуқуқ негизи кў‘иб чиқилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ҳиндистон элчиси Викрам Кумар Дораисвами иштирок этди.
Изоҳ (0)