Осиё давлатлари иқтисодиётининг ўсиш даражаси яқин икки йил ичида 6,3 фоизни ташкил этади, дея хабар бермоқда ТАСС Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг йиллик маърузасига таяниб.
2014 йилда ҳам Осиё минтақаси худди шундай кўрсаткич қайд этган эди. «Хомашё маҳсулотлари нархларининг тушиб кетиши бутун минтақа бўйича қонун чиқарувчиларга ёқилғи субсидияларини қисқартириш учун имкон яратади ва тузилмавий ислоҳотлар ўтказиш учун йўл очиб беради», — дейилади маърузада.
Изоҳ (0)