Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаронинг уйида қўлбола иситиш печидан фойдаланилиб, назоратсиз ҳолда қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида уйнинг 90 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро эса уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 5 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланди. Ёнғин натижасида фуқаро тутундан димиқиб, ҳалок бўлди.
Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи аёл ошхонасидаги газ плитаси жўмрагидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган ҳолда гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш натижасида аёл куйиш тан жароҳати олган ҳамда уйнинг 20 квадрат метр майдонда томи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланди.
Изоҳ (0)