Россия президенти Владимир Путин ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни I даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлаш ҳақида фармон имзолади, дея хабар бермоқда ТАСС.
Ҳужжатда айтилишича, «ТИВ раҳбари Россия Федерациясининг ташқи сиёсий йўналишини амалга оширганлиги ва кўп йиллик дипломатик фаолиятидаги алоҳида хизматлари учун» тақдирланган.
Шунингдек, Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл Лавровни бош черков мукофотларидан бири — I даражали Сергий Радонежский орденига муносиб кўрди.
Изоҳ (0)