30 май куни бошланадиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси апрель ойида Янги Зеландия U-20 жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Маълумки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатда футболни янада оммалаштириш, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида футбол ихлосмандлари катта футбол учрашувларидан бахраманд бўлишини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда.
Ушбу сиёатни амалга оширишдаги яна бир қадам сифатида Янги Зеландия U-20га қарши дастлабки учрашув Фарғона шаҳрида яқинда қуриб битказилган, замонавий «Истиқлол» стадионида ўтказишга қарор қилинди. Ўйин 3 апрель куни соат 16:00 да бошланади.
Бу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 6 апрель куни бўлиб ўтади. Иккинчи учрашув қайси стадионда ўтказилиши тез орада маълум қилинади.
Изоҳ (0)