Гарвард университетининг ирсият соҳасидаги тадқиқотчилари фил ДНК ҳужайраларида уларнинг Ер юзидан йўқолиб кетган аждодлари бўлмиш мамонтларнинг 14 та генини қайта тиклашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда The Sunday Times.
Тадқиқотчилар раҳбари Жорж Черчнинг сўзларига кўра, ўта паст ҳароратда организмнинг яшаб қолишига жавоб берувчи генлар: юнг қопламаси, қулоқлар, териости ёғлари ва гемоглабин генларини қайта тиклаш эвазига мамонт ДНКларини ўз ичига олган соғлом фил ҳужайраси ҳосил бўлган.
Черчнинг сўзларига кўра, мамонт генларини Африка ва Ҳиндистон филларида босқичма-босқич тиклаб бориш эвазига абадий музликлар эриши хавфи остида қолаётган Сибирь тундралари экотизимини барқарорлаштиришга ёрдам берувчи мамонтларни олиш мумкин бўлади. Бироқ мамонтларни қайта тиклаш ўрнига йўқолиб бораётган филларни асраб қолишга эътибор қилиш лозимлигини айтувчи олимлар ҳам топилади.
Изоҳ (0)