2016 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиадага аёллар футбол жамоалари ўртасидаги саралаш мусобақаларини бошқариш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси Матбуот хизмати.
Осиё минтақасида аёллар футбол терма жамоалари ўртасидаги саралашнинг иккинчи босқичи Хитой Тапейида бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки, “C” гуруҳидан ўрин олган Хитой Тайпейи, Эрон, Лаос жамоалари ўртасидаги ўзаро учрашувларни бошқариш учун ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Анна Сидорова ҳамда Зилола Раҳматова тайинланган.
“C” гуруҳидаги ўйинлар 20, 22 ва 24 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)