Wall Street Journal газетасинигн бедарак йўқолган журналисти Дэвид Бёрднинг жасади АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги дарёдан топилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Қайд этилишича, Пассаик дарёсида каноэда сузиб юрган икки киши Бёрдга тегишли бўлган қизил курткани топиб олган. Кейинроқ полиция жасадни топиб, унинг шахсини аниқлаган.
55 ёшли Бёрд ўз уйидан бир йилча олдин сайр қилиш учун чиқиб, қайтмаган. Жасад қолдиқлари журналистга тегишли эканлиги уни даволган стоматолог маълумотлари эвазига аниқланган. Полиция журналистнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суриштирувни бошлаган.
Изоҳ (0)