«Пахтакор» – «Ал Айн» учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Муҳаммад Абдулраҳмоннинг айтишича, унинг жамоаси ўйинни атайлаб чўзишга қарши, деб хабар беради «Uff.uz».
«Биз катта жамоага қарши катта ўйин ўтказдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Ўйин жуда қийин кечди, бироқ биз учун энг муҳими – уч очко қўлга киритилганидир. Бу билан мухлисларни табриклайман ва ‘Пахтакор’га кейинги ўйинларда омад тилайман.
‘Ал Айн’ катта нуфузга эга жамоа ҳисобланади. Шу боис атайлаб ўйин вақтини чўзишни ўзимизга эп кўрмаймиз. Ўз навбатида, ‘Пахтакор’ ҳам мардонавор ўйин кўрсатишини биламиз», – деди араб футболчиси.
Изоҳ (0)