ЖЧ–2018 саралаши доирасида Покистон ва Яман терма жамоалари ўртасида ўтиши лозим бўлган учрашув вақти ортга сурилди, деб хабар беради «Uff.uz» ФИФА сайтига таяниб.
Бунга сабаб сифатида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракати кўрсатилмоқда. Фожиа натижасида 14 киши ҳаётдан кўз юмган, 70 киши яраланган эди.
ФИФА томонидан учрашув нейтрал майдонда ўтказилиши белгилаб олинган. Ўйин вақти ва жойи кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда Яман терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан эди.
Изоҳ (0)