Россиянинг Брянск вилояти ҳудудидаги Брянск−Новозибков трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 15 нафарга етди ва уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Ҳалок бўлган микроавтобус ҳайдовчиси, 14 нафар йўловчи ва жароҳат олган тўрт йўловчи Ўзбекистон фуқароларидир»
Шунингдек, микроавтобус билан тўқнашган Renault юк автомобилининг йўловчиси ҳам жабрланган. Қайд этилишича, Mercedes-Benz Sprinter микроавтобусида жами 19 нафар киши бўлган, уларнинг ҳаммаси Украина чегарасидаги ўтказиш пунктидан Россияда бўлиб туриш муддатини узайтириб қайтаётган бўлган.
Изоҳ (0)