Сьерра-Леоне вице президенти Самуэл Сам-Сумана уйи аскарлар томонидан қуршаб олингач ўзига сиёсий бошпана берилишини сўраб АҚШ элчихонасига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Сам-Сумана рафиқаси билан уйдан қочиб чиққан ва ҳозирда АҚШ элчисининг жавобини кутмоқда. Мамлакат армияси ва полицияси вакиллари вице-президентнинг уйидан шахсий қўриқчиларни чиқариш учун аскарлар жўнатилганини тасдиқлаган.
Қайд этилишича, бир ҳафта муқаддам Сам-Сумана бошқарувдаги партия таркибидан чиқарилган. Уни ўзининг алоҳида сиёсий ҳаракатини тузишга уринишда айблашган.
Изоҳ (0)