Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хошимин шаҳрида Вьетнам U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, деб хабар беради Uff.uz.
Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш мусобақаси олдидан Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 27-31 март кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Бахтиёр Ашурматов жамоаси мазкур саралаш баҳсларида Сурия, Ҳиндистон ҳамда Бангладеш ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)