Анча вақтдан буён омма олдида кўринмаётган Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти кейинги ҳафтадаёқ Қозоғистонга ташриф буюришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, Путин бетоб эмас ва ўзининг анъанавий оғир иш жадвали бўйича ишлашда давом этмоқда. Қозоғистонга ташриф эса кейинги ҳафтанинг охирларига режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев ушбу ҳафтада Остонада Александр Лукашенко иштирокида ўтказилиши керак бўлган учрашувни кейинга қолдирган эди.
Изоҳ (0)