Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларидаги иккинчи учрашувини якунлади, деб хабар беради Olamsport.com.
Бу сафар Вячэслав Солохо шогирдлари Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Илк турда Ўзбекистон вакилалари Фаластин терма жамоасидан 6:0 ҳисобида устун келганди. Энди Ўзбекистон терма жамоаси 15 март куни ҳал қилувчи ўйинда мезбон иорданиялик футболчилар билан ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)