АҚШ президенти Барак Обама Жимми Киммелнинг машҳур одамлар камера қаршисида ўзлари ҳақидаги ёқимсиз твитларни ўқиб берадиган Mean Tweets дастурида иштирок этди, деб хабар бермоқда Meduza.
Обама ўқиган твитлар орасида уни бирор нарса ташвишлантирадигандек кўринмаса-да сочи оқарганга ўхшаши, Обамани дунёнинг нариги чеккасидаги гольф майдонига олиб бориб, ўша ерда қолдириш лозимлиги, президентнинг кўзлари чарақлаши учун унинг қулоғига чироқ тутиш етарли бўлиши ҳақидаги жумлалар бор.
Одатда, ушбу дастурнинг бир сонида бир неча юлдуз чиқиш қилади, бироқ Обамага бутун сон ажратилган. Бошқалардан фарқли равишда, Обама ўта кескин танқид қилинган твитларни ўқимаган.
Изоҳ (0)