Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ Коррупция, товламачилик ва рекетга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшовчи бир тадбиркорнинг ноқонуний фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга билдирмаслик эвазига хусусий тадбиркордан моддий рағбатлантириш сифатида маълум миқдордаги пул маблағини товламачилик йўли билан олаётган, пойтахтда яшовчи 30 ёшли аёл қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Шу билан бирга, бир неча ойлар мобайнида Тошкент шаҳридаги офислардан бирини ижарага олиб, сохта автосалон очиб, автомашина сотиб олиш ниятида бўлган фуқароларнинг жуда катта миқдордаги пулларини ўзлаштириб олиб, уларга қалбаки шартнома ва квитанциялар тақдим этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг уч нафар аъзоси қўлга олинди. Шу тариқа улар аҳолига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказишган.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)