2 март куни ўз ҳовлисида ўлдириб кетилган таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевни хотирлаб, унинг қўшниси, сўз устаси Ботир Муҳаммадхўжаев ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«Марҳум одамнинг ортидан бўҳтон гапларни тўқиб чиқариш, турли миш-мишларни ўйлаб топиш на инсонийликка ва на ўзбекчиликка тўғри келади. Раҳматилла ака билан девор-дармиён қўшни эдик. Ҳар куни бир-биримизнинг ҳолимиздан хабар олиб, жуда бўлмаганда девор ортидан бўлса ҳам гаплашиб қўярдик.
Жиноят юзасидаги иш билан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари шуғулланяпти. Ҳаммасига аниқлик киритилади, айбдор, албатта қонун олдида жавоб беради», − деди Ботир Муҳаммадхўжаев.
Изоҳ (0)