Михаил Ходорковскийнинг матбуот котиби Кулле Писпанен ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали номаълум шахслар унинг уйи олдида дафн гулчамбарини қолдириб кетганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Уйга келсам − яна бир совға кутиб турибди», − деб изоҳ қолдирган Писпанен ўзи Facebook’ка жойлаштирган фотосуратга.
Аввалроқ, «отилиши керак бўлган» сиёсатчи ва журналистларнинг рўйхати мавжудлиги, унда Ходорковский ҳам борлиги, бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга маълум қилингани ҳақида хабарлар тарқалган. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни рад этган.
Изоҳ (0)