Франция жануби-шарқида, Париж−Лион трассасида 15 га яқин жиноятчи олмослар юкланган иккита фургонга қуролли ҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда Meduza.
Жиноятчилар қурол билан таҳдид қилиб, ҳайдовчиларни машиналардан тушишга мажбур қилган ва фургонларни ҳайдаб қочган.Олмослар ортилган автомобиллар ҳужум уюштирилган жой яқинида ёқилган ва ташлаб кетилган ҳолда топилган. Қимматбаҳо тошлар ҳали топилмаган. Қидирув ишлари давом этмоқда. Ўғирланган олмосларнинг тахминий қиймати ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)