Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Руслан Корян Арманистон терма жамоасидан таклиф олди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Евро-2016 саралашида иштирок этаётган Арманистон термаси 29 март куни Албания терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушади.
Русландан ташқари, Грайр Мкоян («Истиқлол», Эрон), Геворк Казарян («Керкира», Греция), Генрих Мхитарян («Боруссия» Д, Германия), Норайр Асланян («Алмере Сити», Голландия), Артём Симонян («Цюрих», Швейцария), Гаэль Андонян («Марсель», Франция) каби таниқли футболчилар терма жамоадан таклиф олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида Корян «Локомотив» сафидаги илк расмий голини урган эди. У «Пахтакор» дарвозасини пенальтидан ишғол этганди.
Изоҳ (0)