Қирғизтон Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат фуқароларига ҳимоя воситаси сифатида ўқотар қуроллардан фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қонун лойиҳаси қирғизистонликларга ўз ҳаёти, соғлиғи ва мулкини ҳимоя қилиш учун ўқотар қуроллардан фойдаланишга рухсат беради.
Қирғизтон фуқароларига ов қуролларига эгалик қилиш рухсат берилган, бироқ ҳозиргача ундан ҳимоя воситасида фойдаланиш тақиқланган эди. Ов қуролларини фақатгина полиция рухсати билан Бишкекдаги ов дўконларида харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)