Ўзбекистонлик футболчиларни кўрикдан ўтказиш учун ташкил қилинган «Футбол МЕД» ташкилоти ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов йил номзодларини тақдирлаш маросимидаги нутқида билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб ‘Футбол МЕД’ ташкилотини ёпяпмиз. Бунинг сабаби: янги қуриб битказилаётган Ўзбекистон олимпия қўмитаси биносида янги тиббиёт маркази очиляпти. У марказ ўта замонавий тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Бундай тиббиёт маркази Германия, Корея, Хитойдан кейин тўртинчи бўлиб Ўзбекистонда қурилди. Энди барча спортчилар мана шу тиббий марказда кўрикдан ўтказилади»,− дейди ЎФФ президенти.
Изоҳ (0)