«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз ўғли Тяго ҳақида гапириб берди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Ўғлим Тяго туғилгандан кейин ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. У мен учун барча нарсадан муҳим.
Эрталаб уйғонганимда, биринчи хаёлим ўғлим билан боғлиқ бўлади. У орзу қилиш мумкин бўлган энг яхши совға.
У отасининг нима иш билан шуғулланишини биладими? Тяго ҳали жуда кичкина, бор-йўғи икки ёшда. Бироқ сўнгги пайтларда у гапиришни ўрганди ва биз билан оз-моз суҳбатлашяпти. У биз нима ҳақида гапираётганимизни тушунади.
Антонелла айтдики, у мени телевизорда кўрганда, танишни бошлабди... Бу ахир жуда яхшику», — деди Месси.
Изоҳ (0)