Сеулда қуролланган шахс АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпертга пичоқ билан ҳужум қилиб, жароҳат етказди, деб хабар бермоқда The Strait Times.
Ҳужум 42 ёшли элчи Сеул марказидаги Сежонг Маданият инститига нонушта қилишга келганда содир этилган. Суратларда унинг ўнг юзи ва қўли қонга беланган ҳолда акс этган.
Хавфсизлик хизмат ҳужум қилган шахс − 55 ёшли Ким Ки Жонгни қўлга олган. У мева кесиш учун мўлжалланган пичоқдан фойдалангани маълум бўлган. Корея бирлашуви тарфдори бўлган Ким анъанавий корейс кийимида келиб ҳужум қилган ва буни АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий йиғинларига норозилик сифатида талқин қилган.
Қайд этилишича, Ким Ки Жонг 2010 йилда Сеулда Япониянинг Жанубий Кореядаги элчисига ҳужум қилишга уринган.
Изоҳ (0)