Франциянинг Куимпер шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 42 минг 500 евродан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов ҳам иштирок этмоқда.
Фаррух илк даврада Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиқиб, рақибини уч сет натижасига кўра таслим этди. Бу билан Дўстов рақибидан муносиб тарзда реванш олди. Боиси, ўтган ҳафта Франциянинг Шербург шаҳрида ўтказилган худди шундай турнирнинг илк босқичида Дўстов айнан Сеткичга имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)