Криштиану Роналдунинг Мадриддаги Museo de Cera музейида жойлашган мумдан ясалган ҳакалига стилист хизматлари керак бўлиб қолди. Бу ҳақда музейнинг директорларидан бири Гонсало Преса Cadena Ser Catalunya нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Arena.uz».
«Криштиану мумдан қилинган фигуранинг жуда соз бўлиши кераклигини айтди», − дейди Преса. Унинг сўзларига кўра, ойда бир марта «Реал» ва Португалия ҳужумчиси музейга ўзининг парикмахерини юборади ва у ҳайкалнинг сочи билан шуғулланади.
«Сочлар табиий. Бу синтетик парик эмас. Уларни Ҳиндистондан олиб келинади», − дейди Преса.
Изоҳ (0)