Шу кунларда бир гуруҳ маҳоратли кино усталари янги кинокартина устида иш олиб боришмоқда. Ҳозирча фильм ҳақидаги барча тафсилотлар сир сақланмоқда, фақатгина унинг ноодатий сюжетга эгалаги ошкор этилди, деб ёзади «Popcorn.uz».
Фильм суратга олиш жараёнидан жўнатилган фотосуратлар орқали билиб олиш мумкинки, картинада бир неча маҳоратли ва профессионал актёрлар билан бирга, ёш ижодкорлар ҳам меҳнат қилишмоқда.
Фильмнинг режиссёри Озод Шамс бўлиб, картина Анвар Адилов операторлигида суратга олинмоқда. Картина продюсери Руслан Мирзаевнинг айтишича, кинода Зарина Низомиддинова, Алишер Усмонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров бош ролларни талқин қилишган.
Шунингдек, картинада Мурод Ражабов, Умид Искандаров, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Зуҳра Солиева, Ражаб Адашев, Азиза Бегматова каби актёрларни ҳам кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)