Леди Гага ақлий қобилияти чекланган кишилар учун спорт мусобақалари ташкил қилувчи Special Olympics жамоатчилик ташкилотига маблағлар жалб қилиш мақсадида Чикаго шаҳридаги Мичиган кўлида муздек сувда чўмилди, дея хабар бермоқда The Chicago Tribune.
Ташкилотчилар сўзларига кўра, қўшиқчининг ташрифи уларни ҳайратга солган, у ўзининг иштирок этиши ҳақида ҳеч кимни огоҳлантирмаган. Поп-юлдузнинг қаллиғи актёр Тейлор Кинни ҳам муздек сувга тушди.
Хайрия акциясида 4,5 мингдан зиёд киши қатнашди, 1 миллиондан ошиқ маблағ йиғилди. Кўлдаги сувнинг ҳарорати 0 даражадан ошмаган.
Изоҳ (0)