Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида шахмат бўйича XI рапид турнир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
ТИВ ва Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада 27 жамоа, жумладан, Россия, Қозоғистон, Германия, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон, Чехия, Эрон, Қувайт, Қирғизистон, Афғонистон, Грузия, Озарбайжон, Руминия, Фаластин элчихоналари, шунингдек «Лукойл» компанияси, Ўзбекистон ТИВ, БМТ Тараққиёт дастури, GIZ жамғармаси, Европа Иттифоқи ваколатхоналари иштирок этди.
Швейсарча тизимда 7 тур давом этган мусобақада АҚШ элчихонаси вакиллари Вячеслав Трошихин (6,5) ва Зужин Гармиз (3,5) умумжамоа ҳисобида 10 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Худди шунча очко тўплаган «Лукойл» вакиллари қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи, 9 очко тўплаган Қозоғистон элчихонаси вакиллари учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)