«Россия 1» телеканали ташкилотчилигида «Юлдузлар билан рақс» лойиҳаси ўтказилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон иштирок этди, деб хабар беради «Uz24.uz».
Севара лойиҳанинг биринчи қисмида ҳамроҳи Александр Набиуллин билан биргаликда «Венча вальс» («Венский вальс»)га рақсга тушган бўлса, иккинчи қисмида «Олам аро» («Среди миров») деб номланган рақс саҳнасини тақдим этди. Ушбу чиқишни ҳакамлар ҳайъати 47 балл билан баҳолади.
Раққос Александр Набиуллин Португалияда 5 марта чемпион бўлган, 3 марта Португалия кубогини қўлга киритган, Европа кубоги учун мусобақаларда эса бир марта ярим финал иштирокчиси бўлган.
https://www.youtube.com/watch?v=2Nu_mI_rUck
Эслатиб ўтамиз, Севара Назархон бундан олдин Россияда «Биринчи канал»нинг «Голос», «Вишка» ва «Точь-в-точь» номли танловларида ҳам иштирок этган эди.
Изоҳ (0)