Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичи якунланди. Аввалги иккита босқичда ҳам иштирок этган ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов Гран-прилардаги энг юқори кўрсаткичини қайд этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўн бир имкониятдан 5,5 очко жамғарган 17-жаҳон чемпиони якунда кучли тўртликдан жой олди. Қосимжонов бу муваффақияти эвазига 90 балл ҳамда 11 минг евро мукофот пулига ҳам эга бўлди.
Жорий йил ҳисобидан Гран-прининг сўнгги 4-босқичи Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида ўтказилади. Унда Қосимжонов иштирок этмайди. Боиси, 16 нафар гроссмейстернинг ҳар бири 4 та Гран-придан 3 тасида қатнашиши керак. Қосимжонов Боку, Тошкент ва Тбилиси Гран-приларида иштирок этиб улгурди.
Изоҳ (0)