Шимолий Қозоғистон вилоятидаги мактаблардан бирида муаллима очиқ дарсдан олдин ўта ҳаяжонлангани учун ўзи қабул қилган тинчлантирувчи доридан ўқувчиларга ҳам берди, деб хабар бермоқда «24.kg».
4-синф ўқувчилари очиқ дарс пайтида бирин-кетин ташқарига чиқиб келишни сўрай бошлаган. Уларда бош айланиши ва оғриши, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилган. Маълум бўлишича, ўқитувчи дори ичаётганини кўрган ўқувчилар ўзларига ҳам дори беришини сўраган. Синфда жами беш нафар ўқувчи бўлган. Дори ичган тўрт қизга жиддий доридан заҳарланиш ташхиси қўйилган. Фақатгина бир бола дорини олиб, лекин ичмагани учун зарар етмаган.
Ўқувчилардан уч нафарининг ота-онаси полицияга мурожаат қилган. Мактабда 34 йиллик тажрибага эга яхши педагог сифатида танилган аёл ўз хоҳиши билан ўқитувчиликдан бўшаган ва лаборант сифатида ишламоқда. Ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)