АҚШ ва Германия ҳарбий инструкторлари Россия ҳудуди устида кузатув парвозини амалга оширади. Бу ҳақда Россия Ядро хавфсизлигини камайтириш миллий маркази раҳбари Сергей Рижков маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«2 мартдан 7 мартгача Очиқ осмон тўғрисидаги халқаро шартномани амалга ошириш доирасида АҚШ ва Германия қўшма миссияси Хабаровск шаҳридаги аэродромдан АҚШнинг OS-135Б кузатув самолётида Россия Федерацияси устидан кузатув парвозини амалга оширади», − деди Рижков.Унинг таъкидлашича, келишилган йўналиш бўйича парвоз вақтида кузатув самолёти бортидаги россиялик мутахассислар парвознинг келишилган параметрлига қатъий амал қилинишини ва шартномда кўзда тутилган кузатув аппаратлари қўлланилишини назорат қилади.
Изоҳ (0)