Американинг Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг бой одамлари рейтингида «Интеррос» холдинги президенти Владимир Потанин 14,8 миллиард доллар билан 60-ўринни эгаллаб, Россиянинг энг бой кишиси деб топилди. Бу ҳақда «Snob.ru» хабар бермоқда.
«Алфа-груп» кузатув кенгаши раҳбари Михаил Фридман 14,7 миллиард доллар билан дунёда 68-ўринни, Россияда иккинчи ўринни эгаллади. 2011 йилдан 2014 йилгача Россиянинг энг бой одамлари рўйхатини бошқарган асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов эса 14,5 миллиард доллар билан жаҳонда 71, Россияда учинчи ўринда қайд этилди. USM Holdings’нинг бош акционерининг бойлиги 2014 йилда 18,6 миллиард долларга баҳоланган эди.
Жаҳон рейтингини 79,3 миллиард доллар билан Microsoft асосчиси Билл Гейтс бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда 76,3 миллиард доллар билан мексикалик ишбилармон Карлос Слим, учинчи ўринда 72,3 миллиард доллар жамғарган америкалик инвестор Уоррен Баффет кўрсатилган.
Изоҳ (0)