Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг концерти ҳақидаги фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«13 февраль куни Гулсанамнинг жонли ижрода бўлиб ўтган концерт дастурига оилавий бордик, – деди Мавлуда Асалхўжаева. – Очиғи, Гулсанамнинг жонли ижросига тан бердим. Бу йил ўтган йилгидан-да пухта тайёргарлик билан Ўзбекистон халқ артисти унвонига ярашадиган йўл тутди. Мазмунли қўшиқларига шайдо бўлдим. Профессионал хонанда сифатида Гулсанамнинг ижросида «фалш» сезмадим. Бу хонанданинг ўз устида ишлашидан дарак.
Рости, ноябрь ойида ўтказишни режалаштирган концертимни жонли ижрода ўтказсамми, деб ўйлаб қолдим. Чунки концертга ташриф буюрган мухлислар чиндан-да маънавий озуқа олгани ва маданий хордиқ чиқарганига гувоҳ бўлдим».
Маълумот ўрнида, Гулсанам Мамазоитованинг концерт чипталари ногиронлар, кексалар ва боқувчисини йўқотганларга бепул тарқатилган.
Изоҳ (0)