Россия қаҳрамони полковник Серик Султангабиев Биринчи даражали «Ал Фахр» фахрий ордени билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Оғир жароҳатдан кейин Россия Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг Бош ҳарбий клиник госпиталида даволанаётган ҳарбийга мамлакат мусулмонларининг олий мукофотини Россия муфтийлар кенгаши раиси шайх Равил Гайнутдин топширди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 25 сентябрь куни Свердловск вилоятидаги машғулотлар чоғида кичик сержантнинг олдига граната тушиб кетган, полковник эса шу заҳоти гранатани ўз танаси билан ёпиб, оғир жароҳатлар олган. Кичик сержантга эса зарар етмаган.
Изоҳ (0)