Мадагаскар пойтахти Антананариву шаҳрида юз берган сув тошқини оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Антананариву атрофидан оқувчи Икопа, Сисаони ва Мамба дарёлари тинимсиз ёққан ёмғирлар оқибатида бир нечта тўғонларни бузиб, шаҳарнинг пастликдаги мавзелари ва яқин атрофдаги шолизорларга чиқиб кетган. Камида 50 та уй бузилиб, шаҳарда электр таъминоти узилиши юзага келган.
Шаҳар раҳбарияти аҳолини оммавий равишда эвакуация қилишга киришган. Барча жамоат муассасаларидан аҳолини қабул қилсиҳ сўралган.
Изоҳ (0)