Британиялик фотомодель Наоми Кэмпбелл Куба пойтахти Гавана шаҳрида Американинг NBC News телеканали операторига ташланиб қолди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Кэмпбелл меҳмонхонадан чиққач телекамералардан бирининг объективига тушиб қолди. Юзини шляпа билан ёпган модель операторнинг олдига югуриб бориб, суратга олишни тўхтатишни талаб қилган, кейин эса камерага зарба берган.
Орадан бир неча соат ўтиб Кэмпбелл бу қилмиши учун телеканаладан узр сўраган. «Бўлиб ўтган воқеа учун кечирим сўрайман. Бу катта тушунмовчилик бўлди», − деди модель.
Изоҳ (0)