Samsung компанияси LG ва Apple билан LG G4 ва Apple iPhone 6S смартфонлари учун ўзининг DRAM карталарини етказиб бериш бўйича кўп миллардлик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «3DNews.ru».
Айнан қайси турдаги хотира карталари етказиб берилиши маълум қилинмаган. Бироқ G4 ва iPhone 6S смартфонлари позициясини инобатга олиб, уларга яқиндагина катта миқдорда ишлаб чиқарилиши бошлангани эълон қилинган DDR4 DRAM микросхемалари етказилишини тахмин қилиш мумкин.
Келшув шартларига кўра, Samsung LG Electronics компаниясининг G4 смартфонлари учун керак бўладиган DRAM хотиралари бўйича талабини тўлиқ қоплайди. Apple’га эса iPhone 6S учун керак бўладиган карталарнинг камида 50 фоизини етказиб беради.
Изоҳ (0)