Huawei компанияси 4.5G Smartband деб номланган янги «ақлли» браслетини тақдим этди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».
У 4.5G мобил тармоқларида ишлай оладиган тақилувчи гаджетдир. Бундай сервисларни Huawei жорий ёки келаси йилда ишга туширмоқчи, бунда ахборот узатиш тезлиги сониясига 1 гигабитга етиши мумкин.
Маълум бўлишича, 4.5G Smartband браслетида Буюк Британияда жойлашган Neul компанияси ишлаб чиққан микрочип қўлланилади.
Хабар берилишича, браслет ўз эгаси организмининг ҳаёт кўрсаткичларини, жумладан юрак ритмини ўлчаш имконини беради. У 1,4 дюймли OLED дисплей, Bluetooth 4.1 ва NFC симсиз алоқа модуллари билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)