БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 2 миллион 503 минг 810 АҚШ долларидан иборат йирик теннис турнири Денис Истомин учун муддатидан аввал якунланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Dubai duty Free Tennis Championships мусобақасининг иккинчи даврасида мағлубиятга учради.
Украиналик Сергей Стаховскийга қарши кортга чиққан Истомин 1 соат-у 42 дақиқа давом этган баҳсда 4:6, 6:3, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Стаховский дунё рейтингида 53, Истомин эса 65-поғонадан жой олиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин Дубай турнирининг илк босқичида дунёнинг 14-ракеткаси латвиялик Эрнест Гулбисдан 7:5, 6:2 ҳисобида устун келганди.
Изоҳ (0)