Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Франциянинг Шербур шаҳрида давом этаётган «Челленжер» туркумига кирувчи мусобақанинг илк даврасидаёқ мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Фаррух Дўстов мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи турнирнинг илк даврасида Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиқди ва 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Таққослаш учун, Дўстов дунё рейтингида 98, Сеткич эса 225-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)