Шу кунларда Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Странжа» халқаро турнири давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўз тарихида 66-бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси муваффақиятли одимлаяпти. Ўзбекистон аёллар терма жамоасига эса тажриба етишмаяпти.
51 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли боксчиси Муборак Камолова болгариялик Стойка Петровага 0:3 (36:40, 32:40, 35:40) ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)