Россия терма жамоасининг бош мураббийи Фабио Капелло РФИнинг қийин молиявий аҳволдан қутулишига умид қилишини айтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Савол: Толстих Сизнинг маошингиз билан боғлиқ муаммони еча олмади. Алишер Усмонов билан эса Виталий Мутко келишган. Ҳозирча, Сизга ким пул тўлаши номаълум бўлиб қолмоқда. Сизга кафолат берилганмиди ёки Санта-Барбара давом этадими?
Жавоб: Демоқчисизки, мен бошқа пул олмайман, шундайми?
Савол: РФСда вужудга келган аҳволни назарда туцак, ҳеч ким ҳеч нарсага ишонч билдира олмайди.
Жавоб: Мен саккиз ой давомида маош олмадим. Мен Россиянинг пулисиз ҳам яшай оламан, чунки фаолиятим давомида жамғарганларим бор. Аввало, бу иш менга ёқади, бу ердаги ишдан олаётган иштиёқим ҳам. Умид қиламанки, федерация қийин молиявий ҳолатдан чиқиб кетади», – деди Капелло.
Изоҳ (0)