Ҳиндистонда чўчқа гриппи вируси (H1N1) дан ҳалок бўлганлар сони 935 кишига етди, деб хабар бермоқда ТАСС. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги маълумотларига кўра, касалланганлар сони 16 мингдан ошиб кетган.
Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Жагат Пракаш Надда юзага келган вазиятни ўта жиддий деб баҳолаган. У аҳолини талвасага тушмасликка чақириб, расмийлар вирус тарқалишининг олдини олиш ва клиникалардаги беморларга ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги маълумотларига кўра, касаллик мамлакатнинг 28 та штатидан 22 тасида қайд этилган.
Изоҳ (0)